Лойиҳани тўла номи:
Тошкент давлат техника университети (Авиация факультети) коинот сохасида янги ҳамкорлик ўқув фани
Лойиҳани қисқа номи: NCR
Лойиҳа иштирокчилари:
Грандхолдер: Берлин техника университети (Германия)
Мувофиқлаштирувчи: ECM-Office/ Berlin, Germany
Ҳамкор: De Nayer instituut (Бельгия, Брюссель)
Ўзбекистон тарафидан консорциум иштирокчилари:
Мақсадли Олий таълим муассаса - Бенефициар: Тошкент давлат техника университетининг/ТошДТУ Авиация факультети (собиқ Тошкент давлат авиация институти/ТДАИ)
Ҳамкорлар:
Ўзбекистон Республикасининг Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги,
«В.П. Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси» ДАЖ,
Ўзбекистон Республкиаси ФА Коинот тадқиқоти институти.
Муддат: 2 йил (январь 2008 й.- декабрь 2009й.)
Лойиҳанинг мақсади ва вазифалари:
Мақсад:
Ўзбекистон Республикасининг иқтисодиётини ривожлантириш борасида таълим тизимини таъсирини кучайтириш учун ҳамкорлар биргалигида Ўзбекистон Республикасининг олий таълимида янги ўқув дастурини яратиш ва жорий этиш.
Вазифалар:
- «Коинот техникаси» йўналиши кесимида янги касб бўйича тўрт йиллик бакалавриатура дастурини ҳамкорликда яратиш ва тест синовидан ўтказиш.
- Янги касбга мақсадли йўналтирилган СAD/CAM/CAE фанининг модулини яратиш.
- Йўлдошсозлик лабораторияси ва кичик йўлдошларнинг назорати станциясини яратиш ва ўқув жараёнига жорий этиш.
- Касбга мақсадли йўналтирилган лойиҳа ва конструкторлик ишлари учун (СAD/CAM/CAE) компьютер марказини яратиш.
- Миллий (Ўзбекистон Республикаси) даражасида янги ўқув режаларини тан олиш (сертификация қилиш).
- Ўқитувчиларни малакасини қайта шакллантириш/ошириш ва икки тарафламали ўзаро ташрифлар ҳамда ахборотлар алмашувини ташкиллаштириш асосида ҳамкорликни ривожлантириш.
- Талабаларнинг қисқа муддатли ташрифларини ва таълим сифатини баҳолаш усуллари ҳамда солиштира бўладиган мезонлар асосида чет элда амалга оширилган ўқув даврларини ўзаро тан олиш.
- Кутиладиган натижалар (маҳсулотлар):
- ТошДТУда янги мутахассислик.
- Амаллиёт ва лаборатория ишларини ўтказиш учун янги ўқув дастурлар ва услубий тавсиялар.
- Ўқитишнинг янги кўникмалари ва тажрибалари.
- Таълим сифати ва ахборот алмашувини ташкил этилишининг таъминоти.
- Айрим фанларни ўзаро келишувчанлигини, билимларни баҳолашлик ва чет элда ўтказилган ўқув даврларини ўзаро тан олишликнинг таъминоти.
- Таълим тизимига европавий ёндошувларни жорий этиш.
- Ўқитувчи ва талабаларнинг ташриф характларини жадаллаштириш.
- Йўлдошсозлик бўйича янги ўқув лабораторияси ва кичик йўлдошларни назорати станцияси.
- CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш борасида касбга йўналтирилган янги ўқув маркази.
- «Коинот техникаси», «Йўлдошсозлик» ва CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш борасида касбга йўналтирилган модулли курслар кесимида янги ўқув режалари ишлаб чиқилди ва тегишли ўқув қўлламалар билан улар ТошДТУга тақдим этилди. Ўқув режалар ТошДТУ тарафидан тасдиқланди.
- ТошДТУнг Авиация факультетида «Йўлдошсозлик» ва «Кичик йўлдошлар назорати станцияси» янги ўқув лабораториялари ташкил этилди. Касбга йўналтирилган CAD/CAM/CAE синфини яратиш борасида жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда.
- ТошДТУ Авиация факультетининг ўқитувчилари «Коинот техникаси» ва «Йўлдошсозлик» йўналишлар бўйича Берлин техника университетида (Германия) ҳамда CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш йўналишида DE NAYER Institut (Бельгия)да малака оширдилар.
- Талабалар пилот гуруҳининг иштирокчилари «Коинот техникаси» ва «Йўлдошсозлик» йўналишлар бўйича Берлин техника университети (Германия) ҳамда CAD/CAM/CAE ёрдамида лойиҳалаш йўналиши бўйича DE NAYER Institut (Бельгия)да мақсадли қисқа муддатли жадаллаштирилган тест-курсларида тайёргарлик кўришди.
- Учта халқаро ахборот анжуманлари ва еттита мувофиқлаштириш кенгашлари ўтказилди.
- Еттита нашр амалга оширилди. Лойиҳа режасига асосан мунтазам равишда натижаларнинг сифати, турғунлиги ва тарқатилиши назорати юзасидан тадбирлар амалга оширилди.
- 2008 йилнинг ноябрининг якунига қадар касбга йўналтирилган CAD/CAM/CAE синфининг жиҳозлари тўла ўрнатилади, созланади ва текширилади. Синфда Бельгиянинг ўқтивучилари иштирокида бир неча тақдимот семинарлари ўтказилади.
- 2008 йилнинг ноябирида Тошкентда лойиҳанинг биринчи йили натижалари бўйича халқаро ахборот-мувофиқлаштирув анжумани ўтказилади ва иккинчи йил режасига аниқликлар киритилади.
- 2009 йилнинг февраль ойига қадар лойиҳа ташқи Эксперти бажарилган ишларнинг сифатини баҳолайди.
- 2009 йилнинг март ойидан ТошДТУ янги режалар ва модуллар асосида пилот ўқуви жараёни бошланади.
- 2009 йилнинг ноябрь ойига қадар янги ўқув режалар ва модулларни Миллий даражада сертификация этиш режалаштирилган.
- 2009 йилнинг тахминан апрель ва ноябрь ойларида лойиҳа кесимида халқаро ахборот-мувофиқлаштирув анжуманлари бўлиб ўтади.
- 2009 йилнинг декабрь ойига қадар 2010-2015 йиллар учун лойиҳа натижаларининг турғунлиги, тарқатиш ва ривожлантириш режаси ишлаб чиқилади.
- 2009 йилнинг ноябрь-декабрь ойларида ТошДТУ (Ўзбекистон), Берлин техника университети (Германия) ва DE NAYER Institut (Бельгия) орасида академик ҳамкорлик бўйича Меморандум имзолаш режалаштирилмоқда.